Қозоғистон Россиядан буғдой импортига қўйилган тақиқни узайтирди
Олам
−
29 Июль
3633Қозоғистон ҳукумати буғдой ва наслдор чорва молларини олиб киришга қўйилган тақиқни 2024 йил охиригача узайтиришга қарор қилди. Бундай қарор ташқи савдо сиёсати ва халқаро иқтисодий ташкилотларда иштирок этиш бўйича идоралараро комиссия йиғилишида қабул қилинди.
Дастлаб 2024 йил 12 апрелда киритилган тақиқ олти ой давом этиши керак эди. Бироқ Россиянинг чегарадош вилоятларидан буғдойни ноқонуний олиб кириш ва кейинчалик уни қайта экспорт қилиш хавфи давом этаётганини, шунингдек, Қозоғистонда ўтган йилга нисбатан юқорироқ дон ҳосили бўйича прогнозларни ҳисобга олиб, ҳукумат чекловларни узайтиришга қарор қилди.
Шунингдек, Қозоғистон ҳукумати йирик ва майда шохли наслдор ҳайвонларнинг экспорт қилишни тақиқлашни олти ойга узайтирди. Бу чора Австралия модели бўйича сутчилик фермаларини қуриш ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича кенг кўламли лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ.
Аввалроқ мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буғдойнинг ноқонуний олиб кирилиши унинг Қозоғистон бозоридаги нархининг 2 баробардан кўпроқ арзонлашишига олиб келганини тушунтирган эди.
“Кулранг” импорт ҳажми йилига 1,5-2 миллион тоннага етди ва давлатга етказилган умумий зарар йилига 500 миллион долларга баҳоланди.