Қозоғистон разведкаси 5 ой ичида 2 та терактнинг олдини олди

Олам

image

Йил бошидан буён Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) ходимлари иккита терактнинг олдини олишди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан ўтказилган тергов-суриштирув натижаларига кўра, 26 нафар радикал диний ғоя тарафдорлари террорчилик ва экстремистик фаолиятда айбдор, деб топилган.

“Йил бошидан буён 2 та, жумладан, хорижлик шериклар билан ҳамкорликда содир этилган террорчилик хуружларининг олди олинди. Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан ўтказилган жиноят ишлари бўйича 26 нафар радикал диний ғоя тарафдорлари, террорчилик ва экстремистик ҳаракатлар учун судланган яна 22 нафар шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 24 май куни Бишкекда ўтган МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик идоралари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишидан сўнг Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин АҚШ ва Британия разведка хизматлари Марказий Осиё мамлакатларидаги вазиятни беқарорлаштириш учун террорчи гуруҳлар билан ҳамкорлик қилмоқда, деган айбловни  журналистларга билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон теракт разведка МХҚ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made