Қозоғистон Президентлигига номзодлардан аризалар қабул қилиш бошланди

Олам 6839
image
-

Бугун, 23 сентябрдан бошлаб Қозоғистон Президенти лавозимига номзодлар кўрсатиш бошланди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.

“Бугун соат 10:35 ҳолатига кўра, бундай аризалар келиб тушмаган”, дейди Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби Мухтор Ерман журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Қозоғистон Президентлик учун номзод кўрсатиш 11 октябргача давом этади.

Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган республика жамоат бирлашмаларига тегишли.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Сайловлар 20 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Ҳозирда Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзодлар учун сайлов божи миқдори 3 миллион тенгени ташкил этади. Туғилганидан Қозоғистон Республикаси фуқаролигига эга, олий маълумотли, охирги 15 йилда мамлакатда яшаган 40 ёшдан катта фуқаролар номзодини кўрсатиши мумкин. Ариза берувчи фаол сайлов ҳуқуқига эга бўлиши, давлат хизматида ёки сайланадиган лавозимларда камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши, давлат тилини мукаммал билиши талаб этиладли. Қозоғистон Республикаси Президентлигига ҳар бир номзод 118 минг имзо тўплаши керак.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 184
Рейтинг: 3
Теглар
t
×