Қозоғистон Президенти ҳузурида Ислоҳотлар бўйича Олий кенгаш тузилди
Олам
−
14 Сентябрь 2020
3175Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузурида Ислоҳотлар бўйича олий кенгаш тузилди. Бу ҳақда Оқўрда Матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Олий кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги қарорида бу тузилма мамлакатнинг барқарор ривожланиши ва иқтисодий, ижтимоий ҳамда сиёсий ислоҳотларни стратегик режалаштириш учун ташкил этилаётгани белгиланган.
Унинг таркибига Қосим-Жомарт Тўқаевдан ташқари, Бош вазир Асқар Мамин, Президент администрацияси раҳбари Ерлан Кошанов, Милли банк раиси Ерболат Досаев, Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар бўйча агентлик раиси Кайрат Келимбетов, Қозоғистон молия бозорини ривожлантириш ва йўналтириб туриш бўйича агентлик раиси Мадина Абилкасимова, Президент ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби Асет Исекешев, Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари Тимур Сулейменов, “Отамакон” тадбиркорлар миллий палатаси президиуми раиси Тимур Кулибаев кирган.
Шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ раҳбари Сума Чакрабарти иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича штатдан ташқари маслаҳатчиси сифатида киритилган.
LiveБарчаси