Қозоғистон Озарбайжонга қурол етказиб бергани инкор қилинди

Олам 8020
image

Қозоғистоннинг Индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигини ОАВда тарқалган мамлакат Озарбайжонга қурол етказиб беришни йўлга қўйгани ҳақидаги хабарни инкор қилди. Бу ҳақда “stopfake.kz” ахборот портали хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, бир қанча сайтлар ва ижтимоий тармоқларда Қозоғистон Озарбайжонга Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларда кўмаклашиш учун қурол етказиб беришни бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Бу ахборот ёлғон. Қозоғистон мамлакатнинг жаҳон ҳамжамияти олдидаги барча мажбуриятларини бажаради ва бошқа мамлакатларга қурол етказиб бериш ниятида эмас. Мақолада кўрсатилган маълумотлар ҳақиқатдан йироқ ва ҳеч қандай асосга эга эмас”, деган вазирлик вакили.

Идора асоссий маълумотларга ишонмаслик ва фақатгина расмий ахборот манбаларидан фойдаланишга чақирган.

Шунингдек, вазирлик ёлғон хабарларда айтилганидек 2-3 ноябрь кунлари Silk Way West Airlines авиакомпанияси Нур-Султон – Баку йўналишида парвоз амалга оширмаганини маълум қилган.

Аввалроқ, Озарбайжон Қуролли кучлари Тоғли Қорабоғдаги муҳим аҳамиятга эга Шуша шаҳри эгаллагани хабар қилинганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 212
Рейтинг: 3
t
×