Қозоғистон мамлакатни танқид қилган хорижликларнинг киришини тақиқлади
Олам
−
03 Октябрь 2023
4159Қозоғистон мамлакатни танқид қилган хорижликларнинг киришини тақиқлаб қўйди ва уларни махсус рўйхатга киритмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Айбек Смадияров журналистлар учун ўтказилган брифингда сўз очган.
Унинг қайд этишича, ҳар бир давлат бундай рўйхатларни юритади.
“Табиийки, биз ушбу рўйхатни сақлаймиз, аммо бу ишчи рўйхат. Биз буни ошкор қилмаймиз. Шунчаки, барча баёнотлар эътибордан четда қолмайди”, дейди Смадияров.
Бироқ у бундай рўйхатда қанча одам борлигига аниқлик киритмаган. Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг тушунтиришича, бундай одамлар учун “чегара ёпиқ, улар Қозоғистонга кира олмайди”.
LiveБарчаси