Қозоғистон коронавирусга қарши ўз вакцинасини рўйхатдан ўтказди
Олам
−
15 Январь 2021
3069Қозоғистонда ишлаб чиқарилган инактивацияланган QazCovid-in вакцинаси вақтинчалик давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт ва фармацевтика назорати қўмитаси раисининг ўринбосари Нурлибек Асилбеков маълумот берган.
"25 декабрь куни клиник синовлар бошланди. 11 январгача 3 минг нафар кўнгилли эмланди. Уларнинг барчаси доимий назорат остида. QazCovid-in 9 ойлик муддатга вақтинчалик рўйхатдан ўтказилди. "Спутник" вакцинаси бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Чет эл вакциналарига келсак, эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, бу масала ҳозирда музокаралар босқичида", деган у.
Дастлабки режаларга кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлаш 2021 йилнинг март ойида бошланади.
Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда оммавий эмлаш Қозоғистон ва Россия вакцинаси билан амалга оширилишини маълум қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар 213 мингдан ошган. 186 мингдан кўп киши соғайган. 2 минг 882 нафар бемор вафот этган.
LiveБарчаси