Қозоғистон КХШТдан чиқиши айтилмоқда. Расмий Нур-Султон изоҳ берди

Олам

image

Ижтимоий тармоқларнинг рус сегментида Қозоғистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги иштирокини тўхтатиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Унда Қозоғистон 2023 йил 1 январдан бошлаб КХШТга аъзоликни тўхтатишни режалаштираётгани айтилган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистоннинг КХШТдаги аъзолигини тўхтатиши ҳақидаги маълумотни рад этди.

“Алоҳида ижтимоий тармоқларда Қозоғистон КХШТдан чиқишни режалаштираётгани ҳақида тарқалган аҳборот мутлақо фейк ва ҳақиқатга мос келмайди”, дейилади ТИВ баёнотида.

Таъкидланишича, Қозоғистон ташкилотнинг ташкил этилишининг бошида турибди, унинг фаол иштирокчиси. 

“КХШТга аъзолик мамлакатимизнинг миллий манфаатларига тўлиқ жавоб беради”, дея тушунтирган вазирлик.

КХШТ қандай ташкилот?

КХШТнинг вазифаси қўшин ва ёрдамчи бўлинмаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан шартномада иштирок этадиган мамлакатларнинг ҳудудий-иқтисодий маконини ҳар қандай ташқи ҳарбий ва сиёсий тажовузкорлардан, халқаро террорчилардан, шунингдек кенг кўламли табиий офатлардан ҳимоя қилишдан иборат. Бугунги кунда ушбу ташкилотга 6 давлат: Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

622

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made