Қозоғистон Киевдаги элчихона ходимларини шаҳардан олиб чиқмоқчи
Олам
−
11 Октябрь 2022
3216Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда бугун, 11 октябрь куни куни журналистларга республика Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.
“Энди гап элчихонани ёпиш ҳақида эмас, масала элчихонамиз ходимларини эвакуация қилишда. Бу масала яқин кунларда ҳал бўлади. Эвакуация тўлиқ бўлиши мумкин”, деди у.
Шу билан бирга, Смадияров дипломатик ходимлар қайси шаҳарга эвакуация қилиниши режалаштирилаётганига аниқлик киритмади.
Шуни айтиш ўринлики, жорий йилнинг март ойи бошида Киевдаги вазият ёмонлашгани сабабли қозоғистонлик дипломатлар вақтинча Львовга кўчирилганди.
Кеча, 10 октябрь куни Қозоғистон Украина пойтахти Киев ва бошқа вилоятларга қақшатқич ракета зарбалари берилиши ортидан Қозоғистон элчихонаси ватандошларини Украина ҳудудига саёҳат қилмасликка ва иложи бўлса, бу мамлакатни тарк этишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Россия 10 октябрь куни Киев маркази, Киев вилояти, Днепр, Ивано-Франковск, Харьков, Хмелницкий, Кировоград, Львов, Николаев, Суми, Тернопол, Винница, Запорожье ва Житомир вилоятларини кучли ракета зарбаларига дучор қилди. Украина бутун мамлакат бўйлаб ҳаво огоҳлантиришини эълон қилди.
Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ростислав Смирновнинг айтишича, камида 14 киши ҳалок бўлган, 60 га яқин киши жароҳатланган.
Маҳаллий Telegram каналлари хабарига кўра, портлашлар Украина хавфсизлик хизмати маъмурияти биноси ҳудудида, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Володимирська кўчасидаги кабинетларидан бирида содир бўлган. Киев метросида қизил чизиқда поездлар ҳаракати тўхтатилди, барча ерости станциялари бошпана сифатида ишлайди.
Россия Президенти Владимир Путин 10 октябрь куни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан бўлиб ўтган тезкор йиғилишда Украинадаги ҳарбий қўмондонлик, энергетика ва алоқа объектларига оммавий зарба берилганини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь