Қозоғистон Хитой бозорига “ҳужум қилмоқда” 

Олам

image

Қозоғистон ўрта муддатли истиқболда Хитойга тайёр маҳсулот экспортини 2,5 баробарга ошириш ва уни 12,5 миллиард долларга етказишни мақсад қилган.  Бу ҳақда мамлакат Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиевга таяниб, “Orda.kz” хабар берди.

“Биринчи навбатда, асосий эътибор Хитойга қаратилган. Биз ўз олдимизга ўрта муддатли истиқболда тайёр маҳсулот экспортини 2,5 баробарга ошириш ва уни 12,5 миллиард долларга етказишни мақсад қилиб қўйганмиз”, дейди вазир. 

Билдирилишича, Қозоғистон Евросиё иқтисодий иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айирбошлашни давом эттиради. Шаққалиевнинг сўзларига қараганда, трансчегаравий савдо инфратузилмаси яратилмоқда. 

“Яқин Шарқ мамлакатларида талаб юқори бўлган совитилган қўзи гўшти, парранда гўшти ва ички маҳсулотлар кабиларни етказиб беришни кўпайтириш устида ишлаяпмиз. Қозоқ озиқ-овқат ва органик маҳсулотларни сотиб олишга тайёр бўлган Европа Иттифоқи бозорлари ҳам биз учун устувор аҳамиятга эга”, дея қўшимча қилади Арман Шаққалиев.

 Ҳабиб Жўрабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон бозор Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг