Қозоғистон ички авиақатновларни тўлиқ тиклаяпти
Жамият
−
22 Май 2020
3503Қозоғистонда ички авиақатновлар 25 майдан тўлиқ қайта тикланади. Парвозлар кучайтирилган санитария хавфсизлиги қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Хусусан, йўловчилар самолёт бортига чиқишлари учун ниқоб, қўлқоп кийиб олишлари, масофани сақлашлари керак. Коронавирус йўқлиги ҳақидаги маълумотномани олиш эса бекор қилинди.
Аэропортлар ва ҳаво лайнерларини дезинфекция қилиш ишлари кучайтирилган.
Бундан ташқари, Нур-Султон шаҳрида 1 июндан барча болалар боғчалари ва бошқа қўшимча таълим муассасалари очилади.
Маълумот учун, Қозоғистонда бугунгача 7597 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 3843 нафари соғайган ва 35 нафари вафот этган.
LiveБарчаси