Қозоғистон Ғазодаги хавфсизлик кучларига қўшин юборади (видео)
Олам
−
19 Февраль 853 1 дақиқа
Бешта давлат, жумладан, Қозоғистон Ғазо учун Халқаро хавфсизлик кучларига (ХХК) қўшин юборишга розилик билдирган. Бу ҳақда бугун, 19 февраль куни қўмондон Жаспер Жефферс АҚШ Президенти Дональд Трамп ташаббуси билан тузилган “Тинчлик кенгаши”нинг биринчи йиғилишида маълум қилди.
“ХХКда хизмат қилиш учун беш давлат аскар юборишга розилик билдирди – Индонезия, Марокаш, Қозоғистон, Косово ва Албания. Икки давлат эса полицияни тайёрлашга масъул – Миср ва Иордания”, дейди қўмондон Жаспер Жефферс.
Шунингдек, у ХХК дастлаб Ғазо жанубидаги Рафаҳда жойлашиш, полицияни тайёрлаш ва кейинчалик сектор-сектор бўлиб кенгайишини маълум қилган.
Узоқ муддатли режага кўра, 20 000 ХХК аскари ва 12,000 полицияни тайёрлаш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп маъмурияти Ғазо секторида 5 минг нафар ҳарбийни жойлаштириш учун 350 акрдан ортиқ (1,4 квадрат километрдан зиёд) ҳудудда ҳарбий база қуришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиШаҳбоз Шариф ҳам Трампни кўкларга кўтарди
19 Февраль
Трамп Орбанга ўзининг паноҳидалигини айтди
19 Февраль