Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
12 Ноябрь
1804Қозоғистон ҳукумати Ғазо сектори аҳолисига озиқ-овқат билан боғлиқ гуманитар ёрдам дастурини амалга ошириш учун Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ҳамкорлик ташкилотидан фойдаланишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Ар-Риёдда бўлиб ўтган Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) навбатдан ташқари қўшма саммитида Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу маълум қилди.
“Қозоғистон барча халқаро ва гуманитар ташкилотларни Ғазо секторидаги ҳозирги ўта оғир вазиятга аралашишга чақиради. Шунинг учун биз озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилотининг мавжуд механизмидан Ғазо аҳолиси учун фавқулодда гуманитар озиқ-овқат дастурини амалга оширишни таклиф қиламиз", деган Нуртлеу.
Унинг сўзларига кўра, ИҲТга аъзо давлатлар ушбу институтдан гуманитар офат оқибатларини юмшатиш ва жабрланган ҳудудларда яшаш шароитларини тиклаш учун фойдаланиши мумкин.
ТИВ раҳбари ҳозирда Ғазо секторида бўлган Қозоғистоннинг 150 дан ортиқ фуқароси, жумладан, аёллар ва болалар Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти орқали ҳудудни тарк эта олмаётганидан хавотир билдирди. У Миср ва барча манфаатдор томонларни Қозоғистон фуқаролари, уларнинг оила аъзолари ва бошқа хорижликларни Ғазо секторидан эвакуация қилишга рухсат беришга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон республика фуқаролари Рафаҳдан ўтишга рухсат берилган заҳоти дарҳол уларни ўз ватанига қайтишини таъминлаш чораларини кўрган.
Маълумот учун, кеча, 11 ноябрь куни Саудия Арабистони пойтахтида Фаластин илтимосига биноан чақирилган Араб Лигаси ва ИҲТнинг навбатдан ташқари қўшма саммити очилган. Саммит Яқин Шарқдаги можаронинг ҳозирги авж олиши бўйича араб ва Ислом давлатларининг жамоавий позициясини ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур саммитда қатнашган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ғазони тиклаш учун фонд тузишни таклиф қилганди.
LiveБарчаси