Қозоғистон фуқароларини Одесса ва Харьковни тарк этишга чақирди

Олам

image

Қозоғистоннинг Украинадаги элчихонаси қозоғистонликларга  кескинлик ва беқарор вазият сабабли Украинанинг Одесса ва Харьков вилоятларини тарк этишга чақирди. Бу ҳақда, Қозоғистоннинг Киевдаги элчихонаси сайтига таяниб, "Сеntral Asiа" нашри хабар берди.

Элчихона қозоғистонликларга Украинадан Қозоғистонга икки қуруқлик йўналиши бўйича Польша ёки Молдова орқали, кейин эса тижорат ҳаво қатнови орқали боришни маслаҳат берди.

"Польша орқали кетаётганда Қозоғистон фуқароларининг Шенген визаси бўлиши керак, Молдовага кириш учун эса виза талаб қилинмайди”,  дейилади хабарда.

Дипломатлар, шунингдек, барчани ҳаво ҳужуми ҳақидаги огоҳлантиришни эътиборсиз қолдирмасликка ва зудлик билан бошпана топишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларини Украина ҳудудига саёҳат қилмасликка ва иложи бўлса, бу мамлакатни тарк этишга чақиргани ҳақида хабар бергандик.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон Украина Одесса Харьков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг