Қозоғистон далаларига чигирткалар ҳужум қилди
Олам
−
03 Июль 2023
6520Қозоғистоннинг Қўстанай вилоятидаги жанубий икки туманида жойлашган далаларга чигирткалар ҳужум қилди. Катта ҳажмдаги ҳашаротлар тўдаси даладаги ўсимликларни тўлиқ зарарлаган. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” нашри хабар берди.
Қозоғистоннинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотларга кўра, жорий йил ҳосил етиштиришда анча катта муаммоларга дуч келинмоқда.
“Бу йил ҳосил етиштиришда қийин аҳволда қолдик. Бунга биринчи сабаб 10 минг гектарга яқин ерни оёқ ости қилган кийиклар муаммоси бўлса, ҳозир эса чигирткалар. Бу йил 10500 гектар майдонга экилган ҳосилни чигирткалар еб юборди”, дейди вазирлик вакили.
Жабр кўрган аҳолининг сўзларига кўра, давлат бу борада чора кўрмаяпти, ҳатто, бундан олдинги ҳолатларда ҳам фақатгина маҳаллий аҳоли томонидан чора кўрилган.
“Бу муаммода бизга ҳеч ким ёрдам бермайди, турли органларга мурожаат қилдик. Кеча битта бўлинма келди, шунда ҳам зараркунандаларни таъқиб қилиш учун зарур кимёвий моддалар йўқ, самолётда эса ёқилғи. Кийиклардан ўзимиз ҳимоя қилдик, энди чигирткалар еди. Қишда молни нима билан боқишимизни ҳозир билмаймиз. Хўжаликда 200 бошга яқин қорамолимиз бор, уни нима қилишимиз керак? Бу муаммо билан қаерга мурожаат қилишни билмайман”, дейди деҳқон хўжалиги раҳбари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь