Қозоғистон бокс бўйича ЖЧ учун таркибини эълон қилди
Спорт
−
19 Октябрь 2021
5254Қозоғистон терма жамоасининг 2021 йилдаги энг муҳим иккинчи мусобақа Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби эълон қилинди. Ушбу рўйхатдаги боксчилар бош мураббий Қайрат Сатжанов бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан иккита йиғин ўтказилган ва баҳсли вазн тоифалари вакиллари спарринг машғулотлари натижаларига кўра танланган.
Белград-2021 ЖЧ учун жамоа рўйхати қуйидагича:
48 кг:
Темиртас Жусупов
51 кг:
Сакен Бибосинов
54 кг:
Маҳмуд Сабирхан
57 кг:
Серик Темиржанов
60 кг:
Саматали Тольтаев
63,5 кг:
Санатали Тольтаев
67 кг:
Аблайхан Жуссупов
71 кг:
Асланбек Шимбергенов
75 кг:
Нурканат Райс
80 кг:
Нурбек Оралбай
86 кг:
Бек Нурмаганбет
92 кг:
Айбек Оралбай
+92 кг:
Нурлан Сапарбай
Эслатиб ўтамиз, мусобақа соврин жамғармаси 2,6 миллион долларни ташкил қилади. Олтин медаль соҳибларига 100 минг АҚШ доллари, кумуш медаль эгаларига 50 минг АҚШ доллари, бронза медаль совриндорларига эса 25 минг АҚШ доллари мукофот сифатида тақдим этилади.
Маълумот учун, Қозоғистон матбуоти томонидан Қамшибек Конкабаев терма жамоага чақирилмагани муҳокама қилинмоқда. Олимпиада финалчилари – Баҳодир Жалолов ва америкалик Ричард Торрес мусобақада иштироқ этмаётгани учун супероғир вазн тоифасида айнан Конкабаевни олтин медал учун даъвогар бўлиши ҳақида таъкидланяпти.
LiveБарчаси