Россия бокс терма жамоасининг ЖЧ учун таркиби аниқ

Спорт 2082
image

Кеча, 18 октябрь куни Россия бокс терма жамоаси бош мураббийи Виктор Фархутдинов Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибни эълон қилди. Ундан жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Кемеровода ўтган Россия чемпионатида олтин медални қўлга киритган боксчилар ўрин олган.

Токио Олимпиадаси чемпиони Альберт Батиргазиев ва совриншли ўринларни қўлга киритган Муслим Гажимагомедов, Имам Хатаев, Андрей Замковой ва Глеб Бакши ЖЧда иштирок этмайди.

48 кг:
 Эдмонд Худоян

51 кг:
Ахтем Зокиров 

54 кг:
Қурбон Байранбеков 

57 кг:
Эдуард Саввин

60 кг:
Всеволод Шумков

63,5 кг:
Илья Шакиров 

67 кг:
Эвгений Коол

71 кг:
Вадим Мусаев

75 кг:
Жамбулат Бижамов

80 кг:
Савели Садома 

86 кг:
Шарабутдин Атаев 

92 кг:
Андрей Стотский

+92 кг:
Марк Петровский

Эслатиб ўтамиз, мусобақа соврин жамғармаси 2,6 миллион долларни ташкил қилади. Олтин медаль соҳибларига 100 минг АҚШ доллари, кумуш медаль эгаларига 50 минг АҚШ доллари, бронза медаль совриндорларига эса 25 минг АҚШ доллари мукофот сифатида тақдим этилади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 21 сентябрь куни қабул қилинган AIBA директорлар кенгаши қарорига асосан Россия бокс терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Россия Олимпия қўмитаси (РОҚ) байроғи остида иштирок этади. Қарор 2022 йилнинг 16 декбрига қадар амалда бўлади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 2.9
t
×