Қозоғистон аҳолиси 20 миллиондан ошди
Олам
−
07 Октябрь
38322024 йилнинг январь-август ойларида Қозоғистон аҳолиси 168 минг кишига ёки 0,84 фоизга ўсиб, 1 сентябрь ҳолатига кўра, 20 миллион 201,8 минг кишига етди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий статистика бюроси хабар берди.
Аҳоли сонининг ўсиши ҳали ҳам биринчи навбатда мегаполислар ва мамлакатнинг ғарбий ҳудудлари ҳисобига таъминланмоқда. Шу тариқа, Остона аҳоли ўсиши бўйича мутлақ етакчи бўлиб қолмоқда – ҳам табиий ўсишнинг юқорилиги, ҳам мамлакатдаги энг юқори ички миграция туфайли. Жорий йилнинг саккиз ойида Остона аҳолиси 4,24 фоизга ўсди.
Остонадан кейин аҳоли сонининг республика даражасидан юқори ўсиш суръатлари фақат тўртта вилоятда – Олмаота (1,89 фоиз), Чимкент (1,79 фоиз), Манғистау (1,57 фоиз) ва Олмаота вилоятида (1,12 фоиз) кузатилмоқда. Яна саккизта минтақада аҳоли сони мамлакат ўртача кўрсаткичидан секинроқ ўсмоқда.
Қозоғистоннинг етти вилоятида аҳолининг қисқариши давом этди: Шимолий Қозоғистон, Қўстанай, Павлодар, Шарқий Қозоғистон, Қарағанда вилоятлари, шунингдек, Абай ва Жетису вилоятларида. Январь-август ойларида аҳоли энг кўп Шимолий Қозоғистонда – 1,02 фоизга, шунингдек, Абай вилоятида – 0,42 фоизга камайди.
Умуман Қозоғистон бўйича миграция ижобий бўлиб қолди, минтақавий миқёсда эса фақат бешта ҳудудда – учта мегаполисда, шунингдек, Олмаота ва Манғистау вилоятларида миграция ижобий кўрсаткичда.
Қозоғистонда 2024 йилнинг январь-август ойларида шаҳар аҳолиси 1,38 фоизга ошиб, 12 минг 681,1 кишига етди. Қишлоқ аҳолиси бу даврда 0,07 фоизга камайиб, 7 минг 520,8 кишини ташкил этди. Мамлакатда шаҳар аҳолисининг улуши 62,8 фоизга етди, қишлоқ аҳолиси эса 37,2 фоизга қисқарди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат аҳолиси 20 миллион кишига етганини эълон қилганди. Тўқаевнинг маълум қилишича, 2023 йилнинг 16 ноябрь куни 20 миллионинчи қозоғистонлик туғилган. Қозоғистоннинг 20 миллионинчи фуқароси бўлган чақалоқнинг оиласига 2 миллион тенге (4 минг 313 доллар)лик сертификат топширилган.
Мазкур маблағ Otbasy Bank томонидан тақдим этилган бўлиб, банк раҳбарияти ушбу тарихий воқеага ҳисса қўшган оилага “суюнчи пули” ажратишга қарор қилган. Яъни банк томонидан янги туғилган фарзанди мамлакатнинг 20 миллионинчи аҳолисига айланган беш кишилик қозоқ оиласига 2 миллион тенгелик сертификатлар берилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь