Қозоғистон АЭС қуради – Назарбоев
Олам
−
04 Декабрь 2021
8449Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев республикада атом электр станцияси қурилишини айтди.
“Биз атом электр стансиясини қурамиз... Пудратчи ва технологияни танлаш керак. Россия, Япония, Жанубий Корея ва Америка компаниялари кучли истак кўрсатмоқда. Энди биз буни қаерда қилишни кўриб чиқамиз”, деган у америкалик режиссёр Оливер Стоуннинг “Қозоқ. Олтин одам тарихи” фильми учун берган интервьюсида.
Собиқ президент АЭС қуриш зарурати келажакда мамлакатда электр энергияси тақчиллиги билан боғлиқлигини таъкидлаган.
Назарбоевнинг сўзларига кўра, Москва бу масалага катта қизиқиш билдирмоқда.
“Албатта, Россия қурмоқчи, шунинг учун биз бошқа биров билан музокаралар олиб боряпмизми, деган саволни тез-тез бермоқда”, дейди мамлакат Назарбоев.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 1 сентябрь куни парламент мажлисининг очилишида халққа йўллаган мурожаатида ҳукумат ва “Самрук-Казина” давлат миллий фаровонлик жамғармасига мамлакатда атом энергетикасини ривожлантириш имкониятларини ўрганишни топширганди.
Шунингдек, ноябрь ойида молия сектори вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Тўқаев республика кучайиб бораётган электр тақчиллиги фонида АЭС қуриш зарурати бўйича якуний қарорга келиши ҳақида фикр билдирди.