Қозоғистон 10 дан ортиқ озиқ-овқат маҳсулоти экспортини тўхтатди
Олам
−
31 Март 2020
7491Қозоғистон мамлакатга маҳсулот олиб киришни максимал даражада соддалаштирди ва айрима озиқ-овқат маҳсулотларининг экспортини тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси сайтида маълум қилинди.
Таъкидланишича, Қозоғистонга импорт қилинадиган маҳсулотлар учун “яшил йўлак” ташкил этилган, божхона тўсиқлари, текширув ва назорат тўловлари бекор қилинган.
Бундан ташқари, 22 мартдан Қозоғистон ҳукумати гречиха, ун, шакар, картошка, сабзи, шолғом, лавлаги, пиёз, карам, кунгабоқар уруғи, кунгабоқар ёғини мамлакатдан олиб чиқилишига тақиқ қўйган. Тақиқ ЕОИИ давлатларига алоқадор эмас.
Қозоғистоннинг Хитой билан чегарадаги “Нурли жол” ва “Достик” назорат ўтказув-пунктлари;
Ўзбекистона билан “Қазигурт”, “Қоплонбек”, “Б.Конисбаева”, “Отамакон”, “Тажен” ўтказув пунктлари;
Туркманистон билан “Темир бобо”;
Россия билан “Кайрак”, “Жана жол”, “Каракога”, “Шарбакти”, “Урлитобе”, “Косак”, “Овул”, “Убе”, “Жайсан”, “Алимбет”, “Сирим”, “Курмангази”, “Таскала”, “Жонибек” чегара назорат пунктлари очиқ қолган.
Қозоғистонда бугунгача 325 кишида коронавирус аниқланди. Уларнинг 21 нафари шифо топди, 2 нафари вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь