Қозоғистон ҳам Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

Спорт

image

Қозоғистон футбол федерацияси FIFA футзал Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказгани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

“Унутилмас Жаҳон чемпионатини ташкил этган Ўзбекистондан жуда миннатдормиз. FIFA томонидан Марказий Осиёда ташкил этилган илк расмий мусобақалар Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида ўтказилди. Барчамиз тарихий воқеанинг гувоҳи бўлдик. Қардош юртнинг илиқ кўмаги қалбларимизда абадий қолади! Катта раҳмат!”, дейилади федерация хабарида.

Маълумот учун, мусобақани “D” гуруҳида бошлаган қозоғистонликлар якунда турнирнинг чорак финалига қадар етиб боришни уддалади. Қозоғистон терма жамоаси мусобақанинг нимчорак финалида амалдаги чемпион сифатида турнирда иштирок этган Португалия терма жамоасини мағлуб этиб, чемпионатнинг энг катта сенсациясига сабабчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA президенти Жанни Инфантино юқори савийдаги мезбонлик учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдиргани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон Жаҳон чемпионати футзал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made