Қосим-Жомарт Тоқаевнинг ташрифи ниҳоясига етди
Жамият
−
15 Апрель 2019
4515Хабарингиз бор, кеча, 14 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган эди. Ташрифнинг асосий учрашувлари бугун, 15 апрель куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтди.
Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистонга ташрифини якунлаб, Қозоғистонга жўнаб кетди.
Уни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кузатиб қолган.