“Қорбободан совға”: КХДР Япон денгизига 3 та ракета учирди

Олам

image

Шимолий Корея Япон денгизи томон қисқа масофали учта баллистик ракета учирди. Бу ҳақда “Yonhap” ахборот агентлиги Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, снарядлар максимал баландлиги 100 километр бўлган 350 километр масофани босиб ўтган. Ракета синовларидан сўнг самолётлар ёки кемаларга зарар етказилгани ҳақида хабар берилмаган.

Қайд этиш керакки, бугунги учирилишдан ташқари, КХДР жорий йилда 38 марта баллистик ракеталарни синовдан ўтказди, жами 70 га яқин ракета учирди. 

Аввалроқ 18 декабрь куни Шимолий Корея Япон денгизи томон тахминан 25 дақиқалик оралиқда иккита баллистик ракета учирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

298

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made