Қорасувдаги фожиада болакай вафот этди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида газ портлагани ва бир киши 9 қаватдан сакраб вафот этгани хабар қилинганди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа оқибатида бир неча киши, жумладан икки нафар бола жароҳат олган. Бир бола шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган, иккинчиси шифокорлар назорати остида. Барча жабрланганлар тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

Билдирилишича, Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ҳолат бўйича тезкор штаб ташкил этилган. Ҳодиса содир бўлган кўп қаватли уйда қўшни хонадонлар ҳам зарар кўргани аниқланган. Ҳозирда шаҳар ва Мирзо Улуғбек тумани ҳокимликлари томонидан уларнинг хавфсизлиги ва қулай шароитларини таъминлаш мақсадида, оила аъзолари билан бирга меҳмонхонага вақтинча жойлаштириш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, улар иссиқ овқат билан таъминланган. Мутасадди ташкилотлар томонидан зарарни баҳолаш ва бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги уйда газ чақнаши оқибатида II гуруҳ ногирони И. Т. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин Қорасув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг