Қорақум каналининг ёрилиши туфайли 100 млн куб метр сув қумга оқиб кетгани маълум бўлди

Олам

image

2023 йил январь-февраль ойларида Қорақум каналининг ёрилиши туфайли камида 100 миллион куб метр сув қумга сизиб кетган. Бу ҳақда “Turkmennews” сунъий йўлдошдан олинган суратлар асосида ўрганилган хулосаларга таяниб, хабар берди

Маълум қилинишича, сунъий йўлдошда аниқланган ўзгаришлар муз тиқилиши туфайли содир бўлган. Ушбу ҳолат Марказий Осиёдаги аномал совуқ сабабли юзага келган. Жумладан, 17 январь куни тасвирланган суратларда иккита тирбандлик аниқланган.

27 январь ҳолатига кўра, каналлар Қорақум чўлига 20 километр чуқурлашган. 30 январга келиб, тўғон қурилиши туфайли каналлар торайиб кетган, аммо бу ҳолат оқимни ошириб, ишни мураккаблаштирган. 11 февралга келиб эса тўғон қурилиши тўлиқ якунланган. Бу вақтга келиб  каналлар Қорақум чўлига 35 километрдан ортиқ чуқурлашган. 

Журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 20 кундан ортиқ вақт давомида Қорақум канали сувининг катта қисми қумга оқиб кетган. Исроф бўлган сув 100 миллион куб метрни ташкил қилган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, зарар миқдори ёз фаслида содир бўлмагани учун ҳам у қадар қўрқинчли бўлмаган. Агар бу ёзда содир бўлганида, вазият анча жиддийроқ бўлиши мумкин эди.

Фақатгина 23 январь куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида президент Сердар Бердимуҳамедов Мери ва Лебап вилоятлари ҳокимларига дарёларда нормал сув оқимини таъминлаш бўйича кўрсатма берган, бироқ бу тартибга нима сабаб бўлганини тушунтирмаган. Шундан сўнг Президент қисқа вақт ичида Мери вилоятига бир неча бор борган.

Қорақум каналининг самарадорлиги одатда паст деб баҳоланади. Афғонистонда қурилиши режалаштирилган Қўштепа канали муҳокама қилинаётганда у салбий мисол сифатида келтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон Туркманистон билан чегарадош Балх вилоятида улкан Қўштепа каналини қуриш лойиҳасини фаол амалга оширмоқда. Мутахассислар Қўштепа канали фойдаланишга топширилгач, ҳудуддаги сув ҳавзаси билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашишидан хавотирда эканини билдиришган. Айниқса Ўзбекистон ва Туркманистон энг кўп зарар кўриши мумкин. Мамлакатлар минтақанинг асосий дарёсидан суғориш ишлари учун оладиган сувнинг 15 фоизини йўқотиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон Қорақум канали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг