Қорақалпоғистоннинг учта туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Қорақалпоғистонда бирданига учта ҳоким ўзгарди. Маълумотларга кўра, Нукус шаҳри ва Қораўзак, Чимбой туманлари раҳбарлари ўзгарган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Нукус шаҳрига Панаев Утемурат вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Утемурат Панаев шу вақтга қадар “Титан цемент” МЧЖ Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси бош директори, Нукус шаҳри “Титан ДСЗ” МЧЖ раиси лавозимларида ишлаб келган.

Утамбетов Узақберген Қораўзак туманига ҳоким этиб тайинланган. У тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Бундан ташқари, Тажетдинов Айбек Чимбой туманига ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нукус Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг