Қорақалпоғистоннинг туманларидан бирида ҳоким ўзгарди
Жамият
−
27 Май 2019
4104Жорий йилнинг 25 май куни Қораўзак тумани халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари 48-сессиясида Жўқорғи Кенгес раиси фармойишга асосан Роман Абдикадирович Жумабаев Қораўзак тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Kruz.uz нашри хабар тарқатди.
Маълумот учун, Роман Абдикадирович Жумабаев 2010 йилнинг 25 октябридан буён “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
У шу кунга қадар Қораўзак тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Утемуратов Даулетбай ўрнини эгаллади.
Маълумот учун, Даулетбай Утемуратов Қорақалпоғистон тарихида энг узоқ вақт давомида битта туманга раҳбар бўлган ҳоким эди. У 2010 йилдан бошлаб Қораўзак туманини бошқариб келаётганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь