Қорақалпоғистонимизда тинчлик, оғзи бирчилик бўлсин – Мирзиёев (видео)

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 30 март куни Нукус шаҳридаги Алтин жағис маҳалласида бўлиб, сумалак сайлида қатнашгани ҳақида хабар берган эдик. Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг сумалак пишираётган аёллар билан  илиқ суҳбатлашган видеосини эълон қилди.

Кадрларда Мирзиёев сумалак ковлаб, аёллар билан суҳбат қурганини кўриш мумкин.

Президентнинг қорақалпоқ ҳаётида  ўзгаришлар бўлаётганини сезяпсизларми, дея берган саволига сумалак пиширувчи аёллар ижобий жавоблар берган.

“Қорақалпоғистонимиз катта- катта муваффақиятларга эришсин, тинчлик-омонлик бўлсин, оғзи бирчилик бўлсин”, деган давлат раҳбари аёллар билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида Нукусда яшовчи Қуўаншбай Сейтназаров хонадонида ифторлик қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон сумалак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг