Қорақалпоғистонга янги прокурор тайинланди
Жамият
−
23 Июль 2022
20505Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига Эркабой Аминович Тожиев тайинланди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 32-сессиясида шундай қарор қабул қилинган.
Маълумот ўрнида, адлия катта маслаҳатчиси Эркабой Тожиев Бош прокуратура бошқарма бошлиғи, Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори вазифаларида ишлаган. 2017 йилнинг 14 ноябрида бош прокурорнинг ўринбосари этиб тайинланган. Кейинроқ 2018 йил 21 февралида биринчи ўринбосарликка кўтарилиб, 2019 йилгача шу лавозимда қолган. 2019 йил октябрдан бери Қашқадарё вилояти прокурори лавозимида фаолият юритаётганди.
У Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 25 августдаги фармонига кўра “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
LiveБарчаси