Қорақалпоғистонга Транспорт вазири тайинланди

Жамият

image

Байрам Махсетович Юсупов Қорақалпоғистон Транспорт вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 15 сентябрь куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан Байрам Юсупов Қорақалпоғистон Транспорт вазири вазифасини бажарувчи лавозимини эгаллаган. 

2022 йил ноябрь ойидан бери мазкур вазифани Маманбий Омаров бажариб келаётган эди. У Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 сентябрдаги қарори билан Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлади.

Маманбий Омаров фаолияти давомида Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг Халқаро алоқалар, логистика ва экспортни рағбатлантириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ҳам ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Қорақалпоғистон транспорт вазири Байрам Юсупов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made