Қорақалпоғистондаги ЙТҲда 28 ёшли йигит вафот этди
3-саҳифа
−
16 Февраль 2023
5636Қорақалпоғистон Республикасида икки автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 февраль куни тунги соат 01:15 атрофида Амударё туманида Lacetti ва Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Lacetti ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи йўналиши бўйлаб тўғри ҳаракатланиб келаётган Damas билан тўқнашган.
Мазкур ЙТҲ оқибатида 1995 йилда туғилган Lacetti ҳайдовчиси вафот етган. Damas ҳайдовчиси эса жароҳат билан билан шифохонага олиб кетилган ва жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Шунингдек, Damas машинасидаги 1977 йилда туғилган йўловчи бош мия жароҳати, ички аъзо ёрилиши ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни Тошкент шаҳрида 2 ёшли бола Captiva уриб юбориши оқибатида вафот этганди.
LiveБарчаси