Қорақалпоғистондаги намойишлар ортидан Конституциявий тузумни ағдариб ташлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
04 Июль 2022
15249Жорий йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда содир бўлган норозилик намойишлари ортидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 4-қисми – “Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш” билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура вакили хабар берди.
Унинг қайд этишича, 1-2 июль кунлари айрим ғараз ниятли шахслар Конституциявий ислоҳотларга норозилик баҳонасида тажовузкорлик ва зўравонлик йўлини танлаб, вазиятни издан чиқармоқчи бўлган.
“Қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш учун мазкур ҳолат юзасидан 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши юзасидан тергов ҳамда тезкор қидирув тадбирлари Бош прокуратура раҳбарлигида тузилган Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия масъул ходимларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи томонидан олиб борилмоқда”, дейди БП вакили.
Таъкидланишича, тезкор-тергов гуруҳи фаолияти ҳамда тергов-тезкор қидирув тадбирлари идоралараро тузилган алоҳида штаб томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь