Қорақалпоғистондаги мудҳиш ЙТҲда 2 киши вафот этди
3-саҳифа
−
13 Июнь 2023
7288Қорақалпоғистон Республикасида Lacetti ва Labo русумли автомашиналар тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Республика Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, воқеа кеча, 12 июнь куни соат 14:30 да 4Р-176-сонли “Нукус-Чимбой-Тахтакўпир” автомобиль йўлининг 43-44 км оралиғида юз берган. Фуқаро Б.М. бошқарувидаги Lacetti русумли транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, фуқаро Р.Т. бошқарувидаги Labo автомобили билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Labo ҳайдовчиси Р.Т. ҳамда Lacetti автомашинасида бўлган йўловчи воқеа жойида вафот этган. Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси Б.М. ва ушбу автомашина йўловчиси ва вояга етмаган А.Б.лар тан жароҳатлар олиб Кегайли тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь