Қорақалпоғистонда ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди
Жамият
−
25 Июль 2019
4055Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида ВАЗ-2107 автомобили симёғочга урилиши натижасида икки киши ҳалок бўлди.
ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, кеча, 24 июль куни Қонликўл туманида соат 11:40ларда Амударё туманида яшовчи 33 ёшли И.Д. ВАЗ-2107 русумли автомашинасини “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги бетон симёғочга урилиб, тўқнашув содир этган.
Натижада автомашинанинг икки нафар йўловчилари жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар ҳамда ҳайдовчи И.Д. ва яна бир нафар йўловчиси 19 ёшли А.А. жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь