Қорақалпоғистонда ЙПХ инспектори мудҳиш ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ЙПХ отряди 3-чи сафарбар гуруҳи инспектори, сафдор Данияр Қаирбоев ўз хизмат вазифасини бажариш пайтида ҳалок бўлди.

Жорий йилнинг 21 март куни Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида ЙҲХБ ЙПХ отряди инспектори сафдор Данияр Қаирбоев ўз хизмат вазифасини бажариш пайтида мудғиш ЙТҲ қурбони бўлди.

Ҳодиса Мўйноқ тумани ҳудудидаги 4Р-173 автомобиль йўлининг 91-93 километри оралиғида юз берган. Сафдор Данияр Қаирбоев ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида УАЗ-3303 русумли автотранспорт воситасини тўхтатиш вақтида уни маст ҳолда бошқариб келаётган ҳайдовчи инспекторни уриб юборган.

Натижада инспектор оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

592

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг