Қорақалпоғистонда янги институт ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Институт 2021/2022 ўқув йилидан Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида ташкил этилади.

Институтда таълимнинг кредит-модул тизими жорий этилади, шунингдек, ҳафтада беш кунлик ўқиш ҳамда ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.

2022/2023 ўқув йилидан Институт тузилмасида Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда “Геоахборот тизимлари” маркази ва лабораторияси ташкил этилади.

Шунингдек, Институт ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги “Мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари” ўқув-илмий маркази фаолияти йўлга қўйилади. 

Институтга хориждан ва республиканинг бошқа ҳудудларидан ишга таклиф этилган мутахассисларга Нукус шаҳрида қурилаётган арзон уй-жойлар имтиёзли шартлар асосида ажратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон Институт

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг