Қорақалпоғистонда мудҳиш ЙТҲ натижасида 31 ёшли фуқаро вафот этди

Жамият

image

Жорий йилнинг 25 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, Хоразм вилоятида яшовчи 45 ёшли Х.М. бошқарувидаги LADA-Largus автомашинасини туман ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўлида ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Қашқадарё вилоятида яшовчи 55 ёшли И.К. бошқарувидаги Mercedes-benz юк автомашинасининг орқа томонига урилиб, ағдарилган.

 Натижада, LADA-Largus автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси 60 ёшли Ф.М. исмли аёл жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Шунингдек, яна бир йўловчиси 31 ёшли А.Б. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ИИВ ўлим

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг