Қорақалпоғистонда метан “заправка”лар вақтинча ёпилди
Жамият
−
26 Февраль 4019 1 дақиқа
Қорақалпоғистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши сабабли метан “заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилди. Бу ҳақда кеча, 25 февраль куни “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиали маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши магистраль газ тармоқларида газ босими тушиб кетишига сабаб бўлган.
“Биринчи навбатда шахсий хўжаликлар ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни барқарор газ билан таъминлаш асосий вазифа ҳисобланади”, дейилади хабарда.
Қўшимча маълумотларга кўра, ушбу чоралар фақат совуқ кунларда аҳолига барқарор газ таъминотини кафолатлаш мақсадида амалга оширилади ва вазият барқарорлашгач, чекловлар бекор қилинади ва ҳолат 3-4 кун ичида ижобий ҳал этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳукумат вакилларининг Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлар билан ўтказган учрашувида метан газ “заправка” қуришга рухсат йўқлигини айтганди.
Live
Барчаси