Қорақалпоғистонда ис газидан заҳарланган 5 киши вафот этди. Уларнинг 3 нафари болалар
Жамият
−
06 Март 2021
4768Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида ис газидан заҳарланган 5 киши вафот этди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон прокуратураси хабар бермоқда.
Бугун, 6 март куни соат 11:30 ларда Тўрткўл тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, Тўрткўл тумани “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаро И.У. (эркак) ва унинг қизлари Р.С. (2003 й.т.), Р.А.(2010 й.т.) ва ўғли Р.М.(2005 й.т.) ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган А.Ш. хонадонда ўрнатилан иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Тўрткўл тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноят ишининг тергови Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.
LiveБарчаси