Қорақалпоғистонда ичида йўловчилари бўлган поездга ўт кетди (видео)

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистонда ичида йўловчилари бўлган поездга ўт кетди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи, майор Ойбек Абдураҳмонов QALAMPIR.UZга маълум қилди.

Билдирилишича, ҳолат жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 14:50 атрофида Хўжайли тумани “Кулаб” ОФЙ ҳудудида содир бўлган. “Манғистов-Нукус” йўналишида ҳаракатланиб келаётган йўловчи ташиш поезди тепловозининг 2-секциясининг ички қопламасида ёнғин келиб чиққан.

“Ёнғин Хўжайли тумани ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан бартараф этилган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар суриштирувлар давомида аниқланади”, дейди Ойбек Абдураҳмонов.

Шунингдек, тепловозда жами 8 та йўловчи ташиш вагонлари бўлиб, кўрилган чора-тадбир натижасида улар зарар кўрмаган. Йўловчилар соат 15:30 атрофида йўналиш бўйича бошқа тепловоз ёрдамида манзилига ҳаракатни давом эттирган. 

Воқеа бўйича тан жароҳатини олган ёки нобуд бўлган фуқаролар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made