Қорақалпоғистонда ажойиб табиат ҳодисаси кузатилди (видео)
Жамият
−
23 Февраль 2021 21041 1 дақиқа
Кеча, 22 февраль куни Қорақалпоғистоннинг Чимбой тумани аҳолиси қушларнинг ўзига хос “рақс”ига гувоҳ бўлишди.
Ушбу табиат ҳодисаси мурмурация деб аталади. Бунда қушлар тўдаси осмонда ўзига хос “булут” ҳосил қилиб, бир хилда ҳаракатланади.
Қушлар кўплигига қарамай, бир-бирига урилиб кетмайди. Баъзида бўлинса ҳам кейин яна биргалашиб, динамик ҳаракатни давом эттиради. Ушбу улкан “булут”нинг тезлиги соатига 40 кмгача етади
Олимлар тахминига кўра, қушлар ташқи душмандан ҳимояланиш учун мурмуцияни ташкил қилади.
Аммо бу табиат ҳодисаси олимлар томонидан тўлиғича ўрганилмаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь