Қорақалпоғистонда 7 яшар қизча ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
25 Ноябрь 2020
3913Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида биринчи синф ўқувчиси ЙТҲ қурбони бўлди. Бу ҳақда “Ёшлар” телеканалининг "Янги давр" информацион дастурида хабар қилинди.
Маълум қилинишича, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti русумли автомашинасида катта тезликда ҳаркатланиб, Хўжайли тумани 33-сонли мактабнинг биринчи синф ўқувчисини пиёдалар ўтиш йўлакчасида уриб юборган. Натижада қизча шифохонада олган оғир тан жароҳати оқибатида вафот этган.
Воқеа жойида бўлган гувоҳларнинг айтишича, автомобиль жуда юқори тезликда ҳаркатланиб, қизчани суриб кетган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Хўжайли тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Динара Юсупова
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15