Қорақалпоғистонда 5 минг доллар порани рад этган подполковник тақдирланди

Жамият

image

Қорақалпоғистонда подполковник А.Утемуратов ўзига таклиф этилган 5 минг доллар порани рад этгани учун тақдирланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувида бўлган фуқаро С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситасини сақлаш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича фуқаро С.Х. Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник А.Утемуратовга бир неча маротаба, ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судга юбормаслик эвазига 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Подполковник А.Утемуратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилиб, унда фуқаро С.Х.га пора бериш жиноят экани, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир нечта марта тушунтириб, огоҳлантиришига қарамасдан, пора таклиф қилиб келаётганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу билдиргига асосан, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Х. таклиф қилган 5 минг АҚШ доллар пулларни подполковник А.Утемуратовга берган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олиниб, ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

Шунидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фуқаро С.Х.га нисбатан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Хабар қилинишича, жорий йилнинг 22 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Айтбай Темирханов томонидан касбига содиқ бўлиб, таклиф қилган порани олмаган подполковник А.Утемуратовга пул мукофоти унинг яқин қариндошига вазирлик раҳбариятининг ташаккурномаси ва қиммат баҳо совғалар тантанали равишда топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда пора олишни рад этган ИИБ ходими 15 миллион сўм билан тақдирланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

266

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг