Қорақалпоғистонда 27 ёшли аёл ўзини 4-қаватдан ташлади
3-саҳифа
−
15 Июнь 2023
7228Нукусда 27 ёшли аёл 4-қаватдан йиқилиб тушиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 12 июнь куни соат 06:00 ларда Нукус шаҳри “Ғарезсизлик” МФЙ Қорақалпоғистон кўчасида яшовчи аёл 4-қаватдан йиқилиб тушган ва воқеа жойида вафот этган. Аниқланишича, М.А. исмли аёл 1996 йилда туғилган.
Марҳуманинг турмуш ўртоғи Б.У. эрталаб соат 05:40 ларда уйқудан турганида хотини M.A.ни уйда йўқлигини билиб, ташқарига чиққанида ҳушсиз ҳолатда топган. Тез ёрдам ва яқинларига қўнғироқ қилиб хабар берган. Марҳума аёл юқори қаватдан тушиб кетганлиги сабабли вафот этган.
Нукус шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширув давомида M.A.нинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан зарур экспертизалар тайинланган. Дастлабки маълумотларга кўра, марҳума М.А. фуқаро Б.У. билан 2017 йил январь ойида қонуний турмуш қуриб, никоҳ даврида 2018 ва 2021 йилларда ўғил ва қиз фарзандларни дунёга келтирган. 2022 йил сентябрь ойида марҳуманинг 2 нафар эгизак чақалоқлари касалликдан нобуд бўлганлиги сабабли, руҳиятида ўзгариш бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь