Қорақалпоғистонда 15 яшар шоввозлар Cobalt’ни олиб қочди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида 2 нафар вояга етмаган болалар жиноий тил бириктириб, ўзганинг Cobalt русумли автомашинасини олиб қочди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу ҳодиса жорий йилнинг 8 апрель куни соат 00:15 ларда туманнинг Қозоғистон кўчасида содир бўлган. Мазкур маҳаллада яшовчи 36 ёшли Р.А.га тегишли Cobalt автомашисининг калити билан эшиклари очилиб, олиб қочиб кетилган. Сўнгра автомобиль Шархтор кўчасида қолдириб кетилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, ушбу жиноятни 15 ёшли вояга етмаган И.А. ва К.Б.лар бир гуруҳ бўлиб олдиндан жиноий тил бириктириб, содир қилгани аниқланган. Қонунбузарлар ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида, гумонланувчилар сўроқ қилиниб, улардан нима сабабдан ушбу жиноятга қўл урганликлари сўралган. Вояга етмаганлар 6 апрель куни жабрланувчининг уйи ёнидан ўтиб кетаётган вақтида мазкур автомашина қаровсиз, эшиклари очиқ ҳамда калити ўзида бўлганлигидан фойдаланиб, автомашинанинг калитини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганини айтган. Орадан икки кун ўтиб, болалар автомашина жойида турганлигидан фойдаланиб, уни аввал ўғирлаб кетган.  Шунчаки автомашинани бошқариш учун олиб қочганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон ИИБ Cobalt

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг