Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
08 Ноябрь 2020
7350Нуруллан Умирзоқович Ерлепесов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири лавозимига тайинланди.
Нуруллан Ерлепесов меҳнат фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси Монополиядан чиқариш ҳамда рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиснинг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Машинасозлик ҳамда электротехника саноатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга мўлжалланган саноат тадқиқотлари маркази директори, ушбу вазирликнинг саноат маҳсулотлари бозорини ривожлантириш ҳамда барқарорлаштириш стратегияси департаменти бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Саноат сиёсатини юритиш департаменти директори каби масъулиятли лавозимларда ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиснинг биринчи ўринбосари лавозимида олдин Чимбой туманига ҳоким этиб тайинланган Айбек Тажетдинов ишлаб келган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь