Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди
Жамият
−
09 Ноябрь 2020
5318Мурод Исмоилович Қурбонов Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Бу тўғрида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи имзоланган.
Мурод Қурбонов бугунгача Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали директори вазифасида ишлаб келган.
Тиббиёт фанлари номзоди Мурод Қурбонов Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, Республика онкология диспансери бош шифокори сингари масъул лавозимларда ишлаган.
Аввалроқ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятида ўзгариш бўлганди. Алишер Шодмонов вазирлик раҳбари лавозимидан озод қилиниб, унинг ўрнига Абдуҳаким Хожибоев вазир этиб тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь