Қорақалпоғистон парламентининг 5 та депутатлик ўрни учун ўтказилган сайлов натижаси эълон қилинди

Жамият 6060
image

Бугун, 21 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайловда натижаси эълон қилинди.

Кеча, 20 сентябрь куни ўтказилган сайлов натижасига кўра, бешта партия биттадан сайлов округида ғолиб чиққан.

Нукус шаҳри бўйича сайловларда “Адолат” СДП номзоди Гулхатша Аймановна Айимбетова (“Айқулаш” қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли вокал артисти) ғалаба қозонган.

Элликқалъа тумани бўйича сайловларда ЎзЛиДеП вакили Байрамбай Пердебаевич Отемуратов (Нукус давлат педагогика институти ректори) ғолиб бўлган.

Беруний тумани бўйича сайловларда ЎзХДП вакили Адилбек Рузимуҳаммадович Реимбаев (Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошлиғи ўринбосари), Қўнғирот тумани бўйича сайловларда "Миллий тикланиш" партиясидан номзод бўлган Пахратдин Юлдашевич Айтжанов ("Қўнғирот сода заводи" МЧЖ капитал қурилиш бўлими бошлиғи), Қораўзак тумани бўйича сайловларда Экопартия номзоди Камалов Мурат Қаллибекович (Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори) ғолиб чиққан.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 116
Рейтинг: 3
t
×