Қорақалпоғистон коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланмоқда
Жамият
−
26 Июнь 2020
6338Бугун, 26 июнь куни Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 14 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 34 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 7 нафар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 19 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар, жами 125 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, пойтахтдаги тиббиёт муассасаларида яна 87 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида “COVID-19”дан соғайганлар сони 2860 нафарга етди.
Қорақалпоғистон Республикасида шифокорларнинг фидойилиги сабаб“COVID-19 дан тузалганлар сони 141 нафарга етиб, коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланмоқда.
Эндиликда Қашқадарё вилоятида инфекциядан фориғ бўлганлар сони 42 нафарни ташкил этмоқда.
Навоий вилоятида эса коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 237 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун Ўзбекистонда шу соатгача 161 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатз бўйлаб соғайганлар сони 5038 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси