Қорабоғда яна ўқ овози. Арман томони Озарбайжонни 19 марта ўққа тутди

Олам 7238
image

Ўтган сутка давомида арман қуролли тузилмалари Озарбайжон армиясининг позицияларини 19 марта ўққа тутди. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда. 

“16 та ҳолат Озарбайжон-Арманистон давлат чегарасининг Басаркечер вилояти ва Гаракилс тумани йўналишидаги позициялардан Калбажар ва Лочин вилоятлари йўналишидаги армиямиз позицияларини турли калибрли ўқ отиш қуролларидан вақти-вақти билан ўққа тутиши натижасида содир бўлган”, дейилади вазирлик баёнотида.  

Қайд этилишича, қолган 3 та ҳолат Россия тинчликпарвар кучлари вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудидаги ноқонуний арман қуролли гуруҳлари аъзолари Озарбайжон армиясининг позицияларини ўққа тутиши билан боғлиқ. 

Озарбайжон армияси шахсий таркиби ва техникасида йўқотишлар йўқ. 

“Барча ҳолатларда Озарбайжон армияси бўлинмалари тегишли жавоб чораларини кўрди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 август куни расмий Баку Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудидаги ноқонуний арман қуролли тузилмалари аъзолари Озарбайжон армиясининг Лочин вилояти йўналишидаги позицияларига кучли ўт очгани, оқибатда қурбон берилгани, 14 киши жароҳатлангани ҳақида маълумот берган эди. 

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги “Қасос” амалиёти ўтказилганини маълум қилди. Амалиёт бошланишига Лочин вилояти йўналишидаги позицияларига арман қуролли тузилмалари ўт очгани сабаб бўлган. Ҳужум оқибатида бир нафар ҳарбий қурбон бўлган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 109
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×